Ўзбекистон Президенти ИҲТ саммити кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бош котиб давлатимиз раҳбарини Ўзбекистоннинг Ташкилотга муваффақиятли раислиги билан табриклади. Савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлагани таъкидланди.
Учрашувда минтақавий ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.
Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда.
Бўлажак тадбир кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида бош котиб Хусрав Нозирий Ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
“Дунё” АА