Ўзбекистон Президенти: Илм-фан ва инновацияларни жорий этмай туриб, қишлоқ хўжалигини рақобатбардош қилиб бўлмайди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Сирдарё вилоятига сафари давомида Оқолтин тумани «Нурафшон орзу бўстони» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, бу ғўзаларни етиштиришнинг ўзи бўлгани йўқ. Сардоба сув омбори тошқини қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказган эди. Хусусан, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 20 минг гектарга яқин экин майдонини сув босганди. Ҳосилни асраб қолиш учун кўчма насослар ёрдамида сув қочирилиб, ер культивация ва чопиқ қилинди. Имконсиз жойларда пайкаллар бузилиб, қайтадан бошқа экинлар экилди. Қийғос очилган пахта ана шундай машаққатли меҳнат натижаси.
«Нурафшон орзу бўстони» фермер хўжалиги «Оқолтин АПК» пахта тўқимачилик кластерининг ҳамкори.
Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Кластер ва манфаатдорлик - Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги. Илм-фан ва инновацияларни жорий этмай туриб, бу соҳани рақобатбардош қилиб бўлмайди, — деди Президент.
Мазкур кластер томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Оқолтин туманида йилига 30 минг тонна чигитни қайта ишлаш бўйича қиймати 4 миллион доллар ҳамда 50 минг тонна донни қайта ишлаш бўйича қиймати 5,8 миллион доллар бўлган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
«Дунё» АА