Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий мажмуаси сифати ва мазмуни бўйича тавсиялар берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев бугун Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Бу зиёратгоҳ буюк муҳаддис бобомизнинг мусулмон оламидаги юксак ҳурматига муносиб тарзда қайта қурилмоқда. Мақбара, улкан масжид, миноралар, айвонлар барпо этилмоқда.
Президентимиз ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
— Бу лойиҳани кўп муҳокама қилдик, қайта-қайта келиб кўрдик. Энди қурилишда ҳам шошмаслик керак. Ҳам зиёрат, ҳам ибодат нуқтаи назаридан бу ерда ҳамма шароит бўлиши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари мажмуа ёнида Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этиш таклифини билдирди.
— Яқинда Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди. Унда Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади. Булар ёшлар, чет эллик сайёҳларнинг яққол тасаввурида қолади. Музей халқимизга яна бир маънавий хазина бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига бу борада лойиҳа тайёрлаш топширилди.
Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.
«Дунё» АА