Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Европа Иттифоқининг махсус вакили билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди давлатимиз раҳбари ёрдамчиси ўзининг telegram каналида. – Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Хусусан, транспорт алоқалари, маданий алмашинувлар, таълим, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, афғонистонлик аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди".