Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти: Ислом цивилизацияси маркази Учинчи Ренессанс пойдеворидан бири бўлишига умид қиламиз

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти: Ислом цивилизацияси маркази Учинчи Ренессанс пойдеворидан бири бўлишига умид қиламиз

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда, “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа.

Давлатимиз раҳбари ўтган йилларда бу ерга бир неча бор келиб, уни чиройли ва сифатли қилиб қуриш, дунё олимлари фикрини ўрганиб, мазмунини бойитиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бу галги ташриф чоғида шу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосида илмий-тарихий концепция ишлаб чиқилган.

Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Бугун бу ерга келишимдан мақсад - муқаддас динимизнинг эзгулик, инсонпарварлик дини эканини, маънавиятга, илмга ундашини, ота-боболаримиз бунга беқиёс ҳисса қўшганини тасдиқловчи илмий натижаларни кўриш ва янги тадқиқотларга замин яратиш. Ҳозир маҳобатли бино қуриш осон бўлиб қолди. Мана, боболаримизга муносиб бино қурдик. Энди боболаримизга муносиб илмий муҳит яратишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ёш авлодда ғурур, ғайрат уйғотиб, янги тараққиёт даврига ундаши қайд этилди.

Кўпчилик ўйлайди: нима учун Президент иккита Ренессансни эслади, деб. Бу - ғоя, келажакдаги мақсадимиз. Мамлакатимиз интилаётган марралар учун тарихимиздан руҳий куч олишимиз керак-ку! Бу марказ Учинчи Ренессанс пойдеворидан бири бўлишига умид қиламиз. Чунки у илмий, дунёвий, замонавий марказ бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Марказ экспозициялари бўйича халқимиз фикрини ҳам ўрганиш, шу мақсадда танлов эълон қилиб, энг яхши ғоя ва таклифларни акс эттириш зарурлиги таъкидланди.

Юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўп. Лекин тан олиш керак, бу катта манбани чуқур ўрганмадик. Шунинг учун бу марказ қандай буюк эллигимизни яна бир бор илмий асослаб, халқчил тушунтириб берадиган бўлиши керак. Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда руҳий куч, руҳий ишонч пайдо бўлиши керак, - дея таъкидлади Президент.

UNESCO, ISESCO каби халқаро ташкилотлар, илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзи бугун дунёда математика, физика, геометрия, астрономия, тиббиёт каби фундаментал соҳаларда қўлланилаётган қоидалар, формулалар аллома боболаримиз кашфиётларига асосланган. Ўрта асрлардаги биринчи манбаларда боболаримизнинг номига ҳаволалар берилган. Лекин кейингиларида йўқолиб кетган, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис биринчи манбаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтига қўшимча маблағ, тадқиқотчиларга грантлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Марказ учун малакали гид-таржимонлар тайёрлаш, уларнинг мамлакатимизда ислом дини ёйилиши ва илм-фан ривожи бўйича ихтисослаштириш вазифаси қўйилди.

Бу ердаги илмий меросни ёшларга замонавий тарзда етказиш учун марказ қошида мультимедиа бўлими, қадимий хаттотлик анъаналарини кўрсатиш учун устахона-лаборатория ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

“Дунё” АА