Ўзбекистон Президенти Исломободга келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун давлат ташрифи билан Покистонга келди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Исломобод шаҳридаги аэропортда Ўзбекистон Президентини Покистон Бош вазири Имрон Хон кутиб олди.
Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари ташрифнинг иккинчи куни Покистон Ислом Президенти Ориф Алвий, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашади.
“Дунё” АА