Ўзбекистон Президенти Измир шартномасини ратификация қилиш тўрисидаги қонунни имзолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти «Измир Шартномасини (Измир,1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қонун мамлакатимиз парламентининг қуйи палатаси томонидан жорий йил 8 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 18 ноябрда маъқулланган.
«Norma.uz» партоли маълумотига кўра, Измир Шартномаси 1996 йил 14 сентябрда Афғонистон, Озарбайжон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Ўзбекистон томонидан имзоланган ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Шартномада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ташкилий тузилмаси, унинг мақсадлари ва фаолият тамойиллари, шунингдек молиявий масалалар ва ташкилотда қарорларни қабул қилиш тартиби белгиланган.
Ўзбекистон томонидан Измир Шартномасининг ратификация қилиниши Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар билан кенг ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Ўзбекистоннинг ташкилотда тўлақонли иштирок этиши хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўлакларини, шу жумладан, транзит юкларни ташиш учун тарифларни бир хиллаштириш йўли билан кенгайтириш, шунингдек, мамлакат ҳудудларининг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш имконини беради.