Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти JICA билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти JICA билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу етакчи хорижий молия институти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси JICA раҳбарининг бу галги ташрифи иқтисодий ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришини мамнуният билан қайд этди. Агентликнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда стратегик ҳамкор сифатидаги ўрни қайд этилди.

Бугунги кунда энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. Ўтган йили ҳамкорлик бўйича уч йиллик дастур қабул қилинган эди.

Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази ва Ёшлар инновация маркази самарали фаолият юритмоқда.

Агентлик орқали 2,5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис Японияда ўқиди ва амалиёт ўтади. Ушбу мамлакатдан келган кўнгиллилар Ўзбекистонда муҳим ижтимоий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, куни кеча Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистон Президенти JICAнинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш, япониялик инвесторлар учун махсус иқтисодий зона ташкил этиш, Япония университетини очиш, шунингдек, профессионал таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

"Йўл харитаси" асосида жорий ва истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг янги механизмларини татбиқ этишга келишиб олинди.