Ўзбекистон Президенти кимё саноатида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ислоҳотлар натижасида кимё саноатида маҳсулот тури кўпайиб, рентабеллик ошди. Жорий йилнинг 8 ойида 1 миллион тоннадан зиёд минерал ўғит ишлаб чиқарилди. Экспорт қарийб 2 баравар кўпайиб, 330 миллион долларга етди.
Яна бир муҳим жиҳати, соҳага инвесторларнинг ишончи ортиб, сармоя киритишни бошлади. Жумладан, бугунги кунда хусусий сектор кимё тармоғида 2 миллиард долларлик 15 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг 5 таси яқинда ишга тушди.
Шу билан бирга, соҳани юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп. Корхоналарни хом ашё билан таъминлаш ва технологик янгилаш, кимё кластерлари ташкил этиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарур.
Тақдимотда шу борада бажарилган ишлар ва йил якунигача кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари бу соҳадаги келгуси вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги йирик корхоналар негизида 4 та кимё кластери ташкил этилмоқда. Улар хом ашёдан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарадиган бўлади. Ҳозирда 1,8 миллиард долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва 5,6 миллиард долларлик яна 29 та лойиҳа режалаштирилган.
Президентимиз ушбу кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун лойиҳа офиси тузиш, бўш турган майдонларни лотларга ажратиб, хусусий инвесторларни жалб этиш кераклигини айтди.
Кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда қишлоқ хўжалигини минерал ўғит билан узлуксиз таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бозорда ҳамиша талаб бўлган яна бир йўналиш – маиший кимё воситалари. Ҳозирча бу талабнинг катта қисми импорт ҳисобидан қопланмоқда. Маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнини ошириш учун хом ашё ва сифат керак. Шу боис бу йўналишда хусусий секторга кенг ўрин бериб, уларни хом ашё билан таъминлаш, халқаро брендларни олиб келиш вазифаси қўйилди.
«Дунё» АА