Ўзбекистон Президенти коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштираётган фармацевтика корхонаси фаолияти билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бу ерда GLP лабораторияси мавжуд, халқаро GMP стандарти жорий этилган.
Корхона томонидан 300 турдан ортиқ дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган. 15 дан ортиқ хорижий давлатга экспорт қилинмоқда.
Бугунги пандемия даврида жуда муҳим бўлган ремдесивир, фавипиравир, гепарин, эноксапарин каби дорилар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Биотехнологиялар соҳасида моноклониал антитаначалар туридаги дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион долларлик янги лойиҳага киришилган.
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Давлатимиз раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.
ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/.