Ўзбекистон Президенти Либерал-демократик партия съездида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, унда шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида қатнашиш учун партиядан номзод кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Анжуман қатнашчилари бу сайлов муҳим сиёсий воқеа экани, Президентликка кенг билим ва катта тажрибага эга, азму шижоатли ва қатъиятли, етакчи шахс номзодини илгари суриш зарурлигини қайд этди.
Партия электорати фикрларини инобатга олган ҳолда, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бутун фаолиятини халқимиз фаровонлигига бағишлаб келаётган, бугунги мураккаб даврда мамлакатимизни ривожлантиришга қодир бўлган, ўзининг инсоний фазилатлари ва раҳбарлик қобилияти билан юртдошларимиз ҳурмати ва меҳрини қозонган Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.
Сўзга чиққанлар номзоднинг кўп йиллик раҳбарлик тажрибасига эга экани, мамлакатимизни ривожлантириш ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида улкан хизматлар қилганини таъкидлади.
Охирги беш йилда Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан тарихий аҳамиятга эга маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Халқ ҳокимияти мустаҳкамланиб, давлат органларининг ҳисобдорлиги таъминланди.
Шу даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат 34 фоиз, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ошди. Ялпи ички маҳсулотимиз 60 миллиард долларга етди. Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.
Партия электоратининг салмоқли қисми бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янада кенг имкониятлар яратилди. Ҳудудларни ривожлантириш, саноат ва хизматлар кўламини кенгайтириш чоралари кўрилди.
Буларнинг барчаси пировард натижада юз минглаб янги иш ўринлари яратилишига, халқимиз фаровонлиги ошишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Ижтимоий йўналтирилган дастурлар амалга оширилди. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, спорт соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилгани қайд этилди.
Бундай янгиланиш ва ривожланишни муваффақиятли давом эттириш учун Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайлаш энг тўғри йўл эканлиги тўғрисида якдил фикр билдирилди.
Съездда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
«Дунё» АА