Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти: Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти: Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳаёти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ерда 11 та кўп қаватли уй бўлиб, 4 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Маҳалла ҳудудида касб-ҳунар коллежи, мактабгача таълим муассасаси, дорихоналар, дўкон ва маиший хизмат шохобчалари бор.

Илгари бу ер бироз эътибордан четда қолган эди. Ўтган йили “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудуд ободонлаштирилди. Болалар ўйингоҳи, спорт майдончаси, савдо ва касаначилик дўконлари барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди.

Халқимиз мана шундай обод, чиройли жойларда яшашга муносиб. Ишларни маҳаллабай ташкил этаётганимиздан мақсад шу. Энди бу ерда муҳит, қўни-қўшничилик, аҳиллик ҳам мустаҳкам бўлиши керак. Миллий қадриятларимиздагидек тадбирлар уюштириш мумкин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Фуқаролар йиғинининг янги биносида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан мулоқот бўлди.

Бу - давлатнинг замини, - деди Президентимиз. - Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Кўраяпсизлар, замон таҳликали бўлиб турибди. Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ. Биз ҳам сабр билан, илм билан, меҳнат ва ҳаракатимиз билан режаларимизни амалга ошираяпмиз.

Мамлакатимиздаги янги тизим асосида Янгиҳаёт туманидаги 30 та маҳаллага ҳам ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари тайинланган.

Илгари одамлар муаммолар бўйича ҳокимиятга борарди, хатлар ёзарди. Энди ҳар бир маҳаллада Президентнинг вакиллари бор. Энди улар хонадонларни ўрганиб, ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш бўйича ишларни йўлга қўйишлари зарур, - деди давлатимиз раҳбари.

«Дунё» АА