Ўзбекистон Президенти: Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш доирасида бугун Юнусобод тумани «Янгибоғ» маҳалла фуқаролар йиғинига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига асосланиб.
Аҳоли турмуш даражасида маҳаллалардаги шароит, инфратузилма ва хизматлар сифати муҳим омил. Ислоҳотлар натижалари, соҳалардаги ўзгаришлар ҳам аввало маҳаллада сезилади.
Шу боис, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича ишни маҳаллаларда ташкил этиши, муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топиши зарурлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, маҳалла идорасининг ваколатини кенгайтириш, раис ва ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш бўйича ташаббуслар илгари сурилган эди.
Давлатимиз раҳбари шундай ишлар билан танишиш мақсадида Юнусобод туманидаги «Янгибоғ» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Бу ерда 7 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 2 мингдан зиёд оила мавжуд. Янги қурилган маҳалла гузари биносида кенг шароитлар яратилган.
Шу ерда Юнусобод туманидаги маҳаллалар фаоллари билан мулоқот бўлди.
Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни. Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради. Бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастуридан самарали фойдаланиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниялари ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, маиший хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
«Дунё» АА