Ўзбекистон Президенти мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилишича, учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари «йўл харитаси» ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА