Ўзбекистон Президенти матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига боради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди ва давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш режаси ҳақида ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Президент Шавкат Мирзиёвнинг бу ҳафтадаги иш графиги жуда тиғиз. Жумладан, бугун давлатимиз раҳбари туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.
1-2 июнь кунлари Президент Сурхондарё вилоятига боради.
4 июнь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказиш режалаштирилмоқда.
«Дунё» АА