Ўзбекистон Президенти матбуот котиби давлатимиз раҳбарининг Тожикистонга расмий ташрифи ҳақида маълум қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради, дея маълум қилди мамлакатимиз Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказилган анъанавий брифинг чоғида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади, - дея таъкидлади Шерзод Асадов. - Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган».
Давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвалидан, шунингдек, бугун, 7 июнь куни Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот, эртага эса чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўрин олган.
«Дунё» АА