Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби: Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администирацияси раҳбари ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказган брифингда 19 апрель куни давлатимиз раҳбари «Uzbekistan airways» ҳамда
«Uzbekistan airports» акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш бўйича тақдимотлар билан танишгани ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.«Трансформация жараёнида учта вазифага асосий эътибор қаратилмоқда, - деди Шерзод Асадов. - Биринчи - харажатларни қисқартириш, иккинчи - даромадларни кўпайтириш ва учинчи – йўловчи ва юк ташишда рақобатбардошликни ошириш».
Матбуот котиби маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари тақдимотлар билан танишиб, аввало, халқимиз учун авиачипталар нархини арзонлаштириш, чиптани сотиб олишдан то самолётга чиққунча бўлган барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқ берди.
«Яна бир янгилик – Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда, - деб таъкидлади Ш.Асадов. - Бу ҳам йўловчиларга катта қулайликлар яратади. Бундан ташқари, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши ҳам режалаштирилган”.
«Дунё» АА