Ўзбекистон Президенти матбуот котиби: Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик бўйича алоҳида атташе лавозими жорий этилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказилган брифинг давомида давлатимиз раҳбарининг 28 май куни Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан бўлиб ўтган учрашуви тафсилотлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Учрашув жуда самарали бўлди, - деди матбуот котиби. - Россия томони тиббиёт соҳасида илмий ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбарининг барча таклифларини қўллаб-қувватлади. Жумладан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, Тошкент шаҳрида Россиянинг Пирогов номидаги тиббиёт университети филиалини очиш бўйича келишувга эришилди».
Учрашувнинг яна бир муҳим жиҳати: икки мамлакат вазирликлари Ўзбекистонда онкология ва гематологияни, айниқса, болалар онкогематологиясини ривожлантириш, шунингдек, трансплантологияни йўлга қўйиш бўйича мулоқот олиб бораяпти. Хусусан, россиялик шифокорларни юртимиздаги клиникаларда доимий асосда ишлашга жалб этиш, ўзимизнинг онколог ва гематологларни Россияда малака оширишга юбориш чоралари кўрилмоқда.
«Шу мақсадда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик бўйича алоҳида атташе лавозими жорий этилади. У икки мамлакат ўртасидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишига масъул бўлади», - дея қўшимча қилди Шерзод Асадов.
«Дунё» АА