Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти муҳандислик касблари таълими бўйича таклифларни кўриб чиқди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти муҳандислик касблари таълими бўйича таклифларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Inno" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу технопарк уч йил олдин бунёд этилган. Бу ерда саноат соҳаларини ривожлантириш учун инновацион ғоя ва ихтиролар ишлаб чиқилади. Ёшларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳар йили 15 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар иштирокида семинар, амалий машғулотлар ташкил этилади.
Юртимизда бундай инновацион марказлар кўпайиб бормоқда. Саноат, энергетика ва ахборот технологиялари ривожланиб, янги-янги мажмуалар ишга туширилмоқда. Улар учун замонавий билим ва малакага эга муҳандис ва техниклар керак.
Шу ерда Тошкент давлат техника университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент давлат Транспорт университети, Фарғона политехника институти, Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузурида ташкил этилаётган олий муҳандислик мактаблари тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги қарорида бу борада қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, қарорга мувофиқ, муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолияти такомиллаштирилмоқда. Амалдаги ўқув дастурларининг замонавий технологиялар ва иш берувчилар талабига мувофиқлиги ўрганилиб, тубдан ўзгартирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарига шулар ҳақда маълумот берилди.
Дастлабки босқичда 10 та олий таълим муассасаси ҳузурида олий муҳандислик мактаблари очилади. Мактабнинг кузатув кенгашига олимлар билан бирга ҳамкор корхоналар вакиллари аъзо бўлади.
Ушбу мактабларда икки йиллик амалий магистратура дастурлари йўлга қўйилиб, ишлаб чиқарувчилар буюртмаси асосида номзодлар саралаб олинади. Биринчи йил талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштиради, илмий изланишлар ўтказади, бу борада чуқурлашган модул дастурлар асосида ўқитилади. Иккинчи йил янги маҳсулотлар бўйича тажриба-конструкторлик намуналарини яратиш билан боғлиқ технологик жараёнларни корхоналарда синовдан ўтказади.
Президент олий таълим муассасаларидаги илмий изланишларнинг ҳаётийлиги ва самарадорлигига аҳамият берди. Таълим тизимига қаратилаётган эътибор илм-фан ютуқларида ўз ифодасини топиши кераклиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари олимларнинг ихтиролари, илғор ишланмалар билан ҳам танишди. Жумладан, энергия тежамкор ускуналар, юклама ортиши сабаб трансформаторлар портлашидан ҳимояловчи совутиш тизими, нефт-газ соҳасида муҳим бўлган кимёвий реагентлар, бунёдкорлик, йўлсозликдаги замонавий ёндашувлар, сув иншоотлари учун муҳандислик лойиҳалари, ахборот технологияларига оид замонавий ихтиролар ҳақида маълумот берилди.