Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти: Мўғулистон биз учун Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкордир

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти: Мўғулистон биз учун Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкордир

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух бугун олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар очиқ ва ишчан муҳитда бўлиб ўтган мулоқотнинг самарали натижаларидан мамнун эканликларини, амалий ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилганини таъкидладилар.

Давлатимиз раҳбари Мўғулистон Президентининг икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлганини қайд этди.

– Мўғулистон биз учун Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкордир. Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган бўлиб, конъюнктурага боғлиқ эмас, – деди Ўзбекистон Президенти.

Давлат раҳбарларининг Самарқанд ва Дубайда бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг барча даражалардаги алоқалар фаоллашди. Тизимли сиёсий мулоқот ўрнатилди. Бугун Тошкентда Мўғулистон элчихонаси расман очилади.

Бундан ташқари, товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда ҳамда етакчи компания ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Бугунги музокаралар чоғида ишлар ҳолати атрофлича таҳлил қилинди, устувор йўналишлар белгиланди ва кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартиби келишиб олинди.

Томонлар минтақавий ва халқаро тузилмалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар доирасида яқин мулоқотларни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Яқин йилларда, биринчи навбатда, талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш орқали товар айирбошлаш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Икки мамлакат пойтахтларида савдо уйларини очиш ва жорий йилда саноат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тузилаётган экспертлар гуруҳи доирасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ва етказиб бериладиган товарлар рўйхатлари, шунингдек, бозорларга киришни соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.

Мамлакатларимиз бир-бирини самарали тўлдириши мумкин бўлган тармоқларда саноат кооперациясининг аниқ йўналишлари ҳам белгиланди.

Минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, Қорақалпоғистон, Наманган вилояти ва бошқа ҳудудларда чорвачилик мажмуаларини, гўштни қайта ишлаш кластерини ташкил қилиш, енгил саноатда жун ва терини чуқур қайта ишлаш, шунингдек, фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.

Саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилиш ва солиққа тортиш принциплари бўйича асосий келишувлар тайёрланади ва қабул қилинади.

Бизнеснинг режалари ва ғоялари бугун ўтказилиши режалаштирилган давлат раҳбарларининг икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувида батафсил муҳокама қилинади.

Музокараларда самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш ва юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бунга ҳаво ва автомобиль алоқаси бўйича имзоланган битимлар хизмат қилади. Пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ўрганилади.

Барча иқтисодий масалаларни самарали ҳал қилиш ва лойиҳаларни тезлаштириш учун яқин фурсатда Тошкентда Бош вазирлар ўринбосарлари раислигидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг таъсис сессияси бўлиб ўтади.

Маданият, санъат, таълим, туризм, ёшлар ва спорт соҳаларида фаол алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Бу борада алоҳида ҳамкорлик дастури тайёрланиб, келгуси йилда Тошкент ва Улан-Баторда ўзаро Маданият кунлари ўтказилади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида мўғулистонлик талабаларни ўқитишни қайта йўлга қўйишни таклиф қилганини маълум қилди.

Шунингдек, мамлакатлар яккакураш спортининг анъанавий турларини оммалаштириш, амалдаги визасиз тартиб шароитида сайёҳлар оқимини ошириш, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар.

Келишувларни амалга ошириш мақсадида икки давлат ҳукуматларига комплекс "йўл харитаси"ни тайёрлаш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш топширилди.

– Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи ҳақли равишда тарихий бўлди ва кўп қиррали ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Биргаликдаги катта ишларимизнинг биринчи амалий натижаларини тез фурсатда кўрамиз, деб ишонаман, – деди Ўзбекистон Президенти сўзининг якунида.