Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини кенгайтириш ва модернизация қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, активлари қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган “CNH” трансмиллий компанияси қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Машҳур “Case” ва “New Holland” брендлари остида йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради.
Вице-президент Стив Надерни компаниянинг тармоқдаги бир қатор саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва модернизация қилиш, комбайн ва пахта йиғиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шу жумладан юқори қувватли тракторлар ишлаб чиқариш ҳамда лизинг тузилмаларига тўғридан-тўғри молиявий ресурслар ажратиш режаларини баён қилди.
Президентимиз компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.