Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Миллий Мажлиси Раисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтимизда ўтаётган миллий парламентлар аёл раҳбарлари саммитида иштирок этаётган Озарбайжон Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Соҳиба Гафарова давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда олий даражадаги мунтазам учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувларга мувофиқ ҳар томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб, амалий шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Озарбайжон Президентининг жорий йил июнь ойидаги Ўзбекистонга тарихий ташрифининг сермаҳсул натижалари иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, барча даражалардаги мулоқот ва гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга кучли суръат бағишлади.
Ўзбекистон етакчиси нуфузли кўп томонлама тузилмалар доирасида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.
«Дунё» АА