Ўзбекистон Президенти Парламентлараро иттифоқ раҳбарларини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Парламентлараро иттифоқ делегацияси - ушбу нуфузли тузилма раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан сермаҳсул ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Шу кунларда Тошкент шаҳрида жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити муваффақиятли ўтмоқда. Унинг кун тартибидан демократик ва ижтимоий иқтисодий янгиланишларни қўллаб-қувватлашнинг самарали институтларини ривожлантириш, гендер сиёсатни амалга оширишга доир глобал ва минтақавий аҳамиятга эга муҳим масалалар ўрин олган.
Бундан ташқари, ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан биргаликда қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди, Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича парламент форуми ва бошқа тадбирлар ўтказилди.
Парламентлараро иттифоқнинг юқори даражали вакиллари Ўзбекистон етакчисига қўшма ташаббусларни илгари суришда кўрсатаётган ҳар томонлама кўмак учун миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар ва ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Учрашувда барқарор ривожланиш, демократик қадриятларни илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги мақсад ва вазифаларга эришиш, иттифоқнинг Инновациялар маркази билан ҳамкорлик қилиш каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё” АА