Ўзбекистон Президенти Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев ҳафта якунида Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбириб.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов ўзининг телеграм каналида ёзди.
У, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилганини маълум қилган.
Жумладан, тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 4-20 февраль кунлари ва қишги Паралимпия мусобақалари 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.
«Дунё» АА