Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мудофаа вазирининг мамлакатимиз мудофаа-саноат мажмуаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳамда миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда мудофаа ишлаб чиқариши ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш соҳасида мамлакатимиз иқтисодиётининг хусусий сектори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, энг янги техника ва қурол-яроғлардан моҳирона фойдаланишга қодир ҳарбий кадрларни сифатли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Хизмат йиғилиши якунида давлатимиз раҳбари томонидан миллий армияни замонавий қурол-яроғ билан жиҳозлашни давом эттириш, мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди.