Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган йиғилишда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган йиғилишда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 март куни иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз рпаҳбари Матбуот хизмати маълумотларига кўра, мамлакатимизда бозор иқтисодиётини ривожлантириш, рақобат муҳитини яхшилаш мақсадида давлат корхоналари трансформация қилинмоқда. Йиғилишда бу борадаги ишларни жадаллаштириш ва давлат активларини хусусийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, 25 та давлат корхонасида операцион самарадорликни оширишда сусткашликка йўл қўйилгани кўрсатиб ўтилди. Ҳозирги замон талабига жавоб бермайдиган, зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.

Транспорт соҳасидаги ишлар ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Транзит йўловчилар оқимини ошириш, чартер парвозларга рухсат бериш тизимини соддалаштириш, маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит хабига айлантириш чоралари белгиланди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси эркин рақобат шароитида ишлаш учун замонавий ёндашувларни жорий қилиши, авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда иқтисодиётда жорий йилнинг биринчи чораги якунида кутилаётган натижалар таҳлил қилинди. Янги корхоналарни фойдаланишга топшириб, иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига иқтисодий асосланмаган лойиҳаларнинг илгари сурилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди. Мутасадди идораларга ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси устидан назоратни кучайтириш, инвестиция лойиҳаларининг бозор иқтисодиёти талабига жавоб беришини ўрганиш вазифаси қўйилди.

Экспорт масалалари муҳокама қилинар экан, ташқи бозордаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб, транспорт ва логистика масалаларини ҳал этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулотларни янги бозорларга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлари озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича вазифалар ижроси тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги экспорт йўналишларини очиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан вилоят ҳокимларининг ҳисоботи эшитилди.

«Дунё» АА