Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган йиғилишда геология соҳасидаги ишларнинг бориши кўриб чиқилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган йиғилишда геология соҳасидаги ишларнинг бориши кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун геология соҳасини модернизация қилиш, инвестициялар жалб этиш ҳамда геология-қидирув ишларини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, охирги уч йилда ушбу соҳага катта маблағ ажратилиб, технологияларни янгилаш, илм-фанни тиклаш ва кадрлар тайёрлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Замонавий техникалар қўлланаётгани натижасида бурғилаш аниқлиги ва унумдорлиги ошди. Ерости бойликларнинг захираси ҳам, прогноз ресурслари ҳам кўпайди.

Йиғилишда бу борадаги ишларни изчил давом эттириб, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича кейинги даврдаги асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари геология-қидирув ишларини ошириш ҳисобига 2021-2022 йилларда минерал хомашё базасини кескин кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Соҳага хорижий инвесторларни жалб қилиш учун геология-қидирув ишларини ташкил этишга бўлган ёндашувни ҳам ўзгартириш керак. Шу мақсадда истиқболли майдонларни шакллантириш, уларни хорижий инвесторларга бериш, геологик қидирув ўтказиш ва солиққа тортиш тизимларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

31 та стратегик фойдали қазилма майдон ва конлар жойлаштирилган онлайн аукционга чет эллик сармоядорларни кенг жалб этиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

– Геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши керак. Инвестиция келмаса, геологияда вазият ўзгармайди. Узоқ йиллик мавҳум режалар эмас, қисқа муддатли, аниқ ва натижадор режалар керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Етакчи аудиторлик ва консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда соҳадаги давлат корхоналарини трансформация қилиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “ЎзгеорангметЛИТИ” институтига илғор тажрибага эга хорижий компания жалб қилиниши белгиланди.

Йиғилишда мутасаддилар 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

/«Дунё» АА/.