Ўзбекистон Президенти Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Дмитрий Козак Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этди.
Марказий Осиёда рўй берган воқелардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
/“Дунё” АА/.