Ўзбекистон Президенти Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев кеча «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, «Иннопром» Россия Федерацияси ҳукумати томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида илғор технологиялар ва замонавий ишланмаларни биргаликда илгари суриш мақсадида ўтказиб келинаётган энг йирик кўргазма ҳисобланади. Ушбу тадбир мамлакатимизда биринчи марта ўтказилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига икки мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида маълумот берди.
Суҳбат чоғида бизнес ва ҳудудлар даражасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Пойтахтимизда «Иннопром» кўргазмасининг муваффақиятли ўтказилиши ушбу вазифаларни бажаришга хизмат қилиши таъкидланди.
/«Дунё» АА/.