Ўзбекистон Президенти «Rothschild&Co» компанияси делегацияси билан янги имкониятларни ўрганиш ва истиқболдаги шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма ишчи гуруҳни шакллантириш масалаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Иқтисодий форум тадбирларида иштирок этаётган
«Rothschild&Co» компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.Давлатимиз раҳбарининг матбуот хизматидан маълум қилинишича, ушбу нуфузли халқаро консалтинг ва инвестиция компанияси билан мамлакатимиздаги янги иқтисодий ислоҳотлар дастури доирасидаги устувор лойиҳаларни илгари суришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
«Coca-Cola Uzbekistan» корхонасидаги давлат улушини хорижий инвесторга сотиш бўйича келишувни амалга ошириш жараёнида муваффақиятли ҳамкорлик қилингани мамнуният билан қайд этилди.
Бундан ташқари, мамлакатимиз миллий энергетика компанияларини трансформация қилиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, банк секторини ислоҳ қилиш, виночиликни ривожлантириш масалаларида юқори малакали консультация хизматларини жалб қилиш ҳамда гуманитар алмашинув дастурларини амалга оширишдаги имкониятлар алоҳида қайд этилди.
Янги имкониятларни ўрганиш ва истиқболдаги шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришга келишиб олинди.
«Дунё» АА