Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича кампания жараёни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари уюшмаси нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC) ҳузуридаги Ахборот агентликлари уюшмаси (UNA) веб-сайтида «Ўзбекистон Президенти сайлови: Сайлов кампаниясининг муҳим босқичи» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрда таъкидланганидек, бундан етти йил олдин Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди. «Ўтган давр ичида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган кўплаб туб ислоҳотларни амалга оширишга муваффақ бўлди, - дейилади мақолада. - Шу билан бирга, энг муҳим йўналишлар қаторига инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий ҳаётни либераллаштиришга, ОАВ эркинлигига қаратилган демократик ўзгаришлар киритилди. Ушбу муҳим ислоҳотлар янгиланган мамлакатнинг Конститутцияда ҳам ўз аксини топди. Ушбу ислоҳотлар миллий сайлов қонунчилигини янгилашга имкон берди, бу эса сайловларни янги даражада ўтказишга хизмат қилмоқда».
Материалда мамлакатда рўйхатга олинган сиёсий партиялар Ўзбекистон Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эканлиги урғуланган.
«Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партия расмий рўйхатдан ўтган. Булар Халқ демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Либерал-демократик партияси ва Экологик партиялардир», дея қайд этади манба.
Материалда, шунингдек, президентликка номзод кўрсатган сиёсий партия сайлов комиссияси мажлисларида иштирок этиш, ҳужжатларни топшириш, имзо варақалари тўғри тузилганлигини текшириш, овозларни санаш учун ваколатли вакил тайинлаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.
«Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган намунадаги обуна варақаси бланкалари сайловолди ташвиқоти бошланганлиги эълон қилинганидан кейин берилади. Сайловчилар бир ёки бир нечта сиёсий партияларни қўллаб-қувватловчи имзо варақасига ўз имзоларини қўйишлари мумкин. Умуман олганда, сиёсий партиялар томонидан имзо варақаларини тўлдириш жараёни сайлов корпусининг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамиятга эга», деб ёзади UNA.
ЖИДДА, 6 июнь. /«Дунё» АА/.