Ўзбекистон Президенти сайлови Италия оммавий ахборот воситалари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Италиянинг «Exportiamo.it» онлайн-нашрида журналист Нармина Раҳимованинг Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик мавзусига бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Материалда Ўзбекистон Президенти лавозимига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган 5 нафар номзодга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шароит яратилгани таъкидланган.
Муаллиф номзодларнинг сайловолди дастурларидан ўрин олган мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва халқаро муносабатларни янги даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар ҳақида сўз юритган.
Н.Раҳимова Италия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги истиқболларига тўхталар экан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги даврни бошдан кечираётганини қайд этган. Ўзаро манфаатли муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳар икки томоннинг амалий танлови натижасидир, дейилади мақолада.
Ўзбекистон Европа Иттифоқи, жумладан, Италия билан яқин ҳамкорликка эътиборни кучайтириши ва Шарқ-Ғарб алоқаларининг таянч маркази сифатидаги ролига содиқ қолиши муҳимдир, деб ёзади нашр мухбири.
/«Дунё» АА/.