Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси Ўмон оммавий ахборот воситалари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида «Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Газета мухбири Али ал-Ҳасаний томонидан таёрланган материалда жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказиладиган Президент сайлови кампаниясининг бориши, мамлакатда ва хориждаги ваколатхоналар ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш учун яратилаётган шароитлар ва номзодлар ҳақида батафсил ахборот берилган. Такидланганидек, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Президент сайлови кампаниясининг бориши ҳақида мунтазам маълумотларни эълон қилиб бормоқда.
Мақолада давлат раҳбарлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан партия раиси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Aлишер Қодиров, «Aдолат» социал-демократик партиясидан партия раиси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Aбдуҳалимов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан амалдаги давлат раҳбари Шакат Мирзиёев ва Экологик партиядан Нарзулло Обламуродов номзодлари илгари сурилгани қайд этилган.
«Президент сайловида қатнашиш ва унинг ўтказилишини кузатиб бориш учун минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан мувофиқлаштириш амалга оширилди, ҳозиргача Ўзбекистонда бу йилги сайловларни ёритиш учун 930 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ОAВ вакиллари рўйхатга олинган», - деб ёзади Ўмон газетаси.
Нашр ўз ўқувчиларини Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар билан ҳам таништирган. «Ўзбекистон Сенати Президент сайловини ўтказиш санаси бўйича қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади ва унга мувофиқ, декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилди, - деб таъкидлайди муаллиф. - Шу тариқа, жорий йилнинг 8 февралида Ўзбекистон Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартиришларга асосан, Президент сайлови октябрь ойида ўтказилиши белгиланди».
«Дунё» АА.