Ўзбекистон Президенти сайлови мавзуси Саудия Арабистони матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг “Ар-Риёд” кунлик газетаси ҳамда “Хориждаги мисрликлар” номли электрон нашрида 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик ишларига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги, халқаро стандартлар ва демократик тамойилларга мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилади.
Муаллифнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён ўз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган. Ўтган давр мобайнида жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган туб ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатдаги энг муҳим ўзгаришлар қаторида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, ижтимоий ва сиёсий ҳаётни эркинлаштиришга, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашга қаратилган демократик ўзгаришлар келтирилган.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси уюштирган матбуот анжуманида тарқатилган расмий маълумотга таянган ҳолда, бўлажак Президент сайловида 14 та сайлов округи ва 10 минг 776 та сайлов участкаси ташкил этилгани маълум қилинган.
Саудия Арабистони матбуоти тарқатган хабарларда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) ўз фаолиятини қонунийлик, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этиши ва шу мақсадда МСК етакчи оммавий ахборот воситалари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини ёритиш бўйича ҳамкорлик меморандумларини имзолагани айтилган.
Жорий йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари жойлашган мамлакатларда 54 та сайлов участкалари очилган.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигига кўра, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан келган кузатувчилар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида амалга ошириладиган барча тадбирларда иштирок этиши, шунингдек, сайлов куни сайлов участкаларида бўлиши ва овозларни санаш жараёнини кузатиши мумкин.
Ўтган йиллар мобайнида сайловларда хорижий ва халқаро кузатувчилар сонининг кўпайгани кузатилди. Хусусан, 2016 йилги Президент сайловини 555 хорижлик эксперт кузатган бўлса, 2019 йилги парламент сайловларида уларнинг сони 825 тани ташкил этган. Бу Ўзбекистондаги сайловлар жадал ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар шароитида, халқаро ҳамжамият эътиборини кўпроқ жалб қилаётган янги сиёсий муҳитда ўтказилаётганидан дарак беради.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигига кўра, Президент беш йил муддатга сайланади, дейилади Саудия Арабистони матбуоти тарқатган хабарларда.
“Дунё” АА