Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳақида Европа таҳлилий маркази сайтида мақола эълон қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳақида Европа таҳлилий маркази сайтида мақола эълон қилинди

«VoteWatch Europe» Европа таҳлил маркази сайтида «Ўзбекистонда сайлов: тарих, натижалар ва мамлакат келажагига таъсир» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрга кўра, Европа Иттифоқи яқинда Ўзбекистонни GSP+ Преференциялар бош тизимига бенефициар мамлакат сифатида қабул қилди. «Республика ЕИ ва Ғарб билан алоқаларни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда. Шу сабабли европаликлар бугунги кунда ушбу мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва демократик жараёнларга катта эътибор қаратмоқда», дея қайд этилади материалда.

Муаллиф Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери жорий йил 24 октябрь куни олтинчи марта Президент сайлови бўлиб ўтгани ҳақида сўз юритган. «Сайлов участкаларига сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи келди. Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи беш йиллик муддатга ишончли ғалаба билан қайта сайланди. Дастлабки натижаларга кўра, у 80,1 фоиз овоз тўплади», - дейилади мақолада.

Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда очиқлик даврини бошлаб бериб, мамлакатнинг Россия, Хитой, АҚШ ва ЕИ билан муносабатларини янада мустаҳкамлади, шунингдек, республикани халқаро майдонга олиб чиқди, деб таъкидланади. Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлгани эътироф этилади.

«Ўзбекистонга ташриф буюрган ЕХҲТ кузатувчилари Марказий сайлов комиссияси Сovid-19 билан боғлиқ вазиятга қарамай, ўз ишини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда профессионал даражада амалга оширганини қайд этди. МСК биринчи марта йиғилишларини очиқ шаклда ўтказди ва қарорларини ўз вақтида эълон қилиб борди. Ушбу жиддий ёндашувлар сайлов жараёнининг шаффоф тарзда ўтишини таъминлади», - деб ёзади «VoteWatch Europe».

/«Дунё» АА/.