Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Франция ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Франциянинг «La Minute.info» интернет нашри саҳифасида «Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев янги муддати давомида ислоҳотларни давом эттириш ниятида» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда жорий йил 9 июль куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига оид муҳим маълумотлар ўз ифодасини топган.
«2016 йили Президент этиб сайланганидан сўнг кенг кўламли ўзгаришларни бошланган Шавкат Мирзиёев 87 фоиздан ортиқ овоз билан қайта сайланди, деб ёзади портал. У ўзбек халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда ва бундан кейин ҳам ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда».
Нашрнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев беш йилдан камроқ давр оралиғида Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш ва сиёсий тизимни модернизация қилишга муваффақ бўлди. Қайд этилганидек, «бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг яхши сақланиб қолган маданий мероси туфайли муҳим сайёҳлик маскани, хорижий бизнес ва инвестициялар учун анча қулай мамлакат бўлиб қолмоқда».
«La Minute.info» хулоса тариқасида ёзар экан, Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни қарийб икки баробарга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини қайд этган. «Бу йилига 4000 доллар, деган гап. Шунингдек, мамлакат даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар қаторидан ўрин олишга ҳамда аҳолининг турмуш кечириш даражасини юксалтиришга интилмоқда», деб ёзади интернет нашр.
«Дунё» АА