Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни Европа оммавий ахборот воситалари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Европанинг етакчи онлайн-нашрларидан бири - «EU Reporter» сайтида Ўзбекистондаги сайлов жараёнини такомиллаштиришга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш асносида ортга назар ташланадиган бўлса, республика сўнгги беш йил ичида ошкоралик ва очиқлик соҳасида катта муваффақиятларга эришганини кўриш мумкин. «Ўзбекистон халқаро майдонда янги қиёфага эга бўлди. 2019 йилда «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» ғояси остида ўтказилган парламент сайлови бунинг яққол тасдиғидир», деб ёзади нашр.
Мақолада ҳозирги пайтда Ўзбекистонда муҳим сиёсий воқеа - Президент сайловига тайёргарлик жараёни қизғин бораётгани таъкидланади. «Барча жараёнлар миллий сайлов қонунчилиги ва унда кўрсатилган муддатларга кўра очиқ, ошкора ва демократик тамойиллар асосида олиб борилади», - деб ёзади «EU Reporter».
Манба жорий йилда мамлакат Сайлов кодексига киритилган ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этар экан, «шу йилнинг 8 февралида Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, биринчи марта Президент сайлови октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилишини маълум қилган. «Сайловчилар рўйхатига хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароларини киритиш тартиби жорий этилди, - деб ёзади муаллиф. - Улар дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик реестрида рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъий назар, овоз бериши мумкин. Чет элдаги сайловчиларга уларнинг яшаш ёки ишлаш жойида овоз бериш учун кўчма сайлов қутиларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий асос яратилди. Ушбу амалиёт биринчи марта 2019 йили парламент сайловларида амалга оширилган эди».
Мақола хулосасида май ойида Ўзбекистон ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларини қабул қилгани ва Бюро экспертлари сайловолди ҳолатни, мамлакатда эркин ва демократик сайловларни ўтказиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолагани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.
/«Дунё АА/.