Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкент вақти билан соат 8:00да мамлакатимиздаги 10 минг 760 сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Мамлакатимизнинг барча гўшаларида, шунингдек, хорижда бўлиб турган юртдошларимиз давлатимиз келажаги учун муҳим танловни амалга оширмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиёт векторини белгилаб беради.
Ўзбекистоннинг Токиодаги дипломатия ваколатхонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси Президент сайловида энг биринчи бўлиб очилган бўлса, Америка Қўшма Штатларида бўлиб турган ўзбекистонликлар овоз бериш жараёнига якун ясайди.
Жорий сайловда сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз дипломатия ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси ташкил этилиб, сайлов комиссиялари тузилган. 14-20 октябрь кунлари дипломатия миссиялари ҳузуридаги сайлов участкалари, шунингдек, ватандошларимиз жипс бўлиб яшаётган ёки таълим олаётган жойлардаги 300 дан ортиқ кўчма нуқталарда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. МСК маълумотига кўра, унда 120,5 минг Ўзбекистон фуқароси иштирок этган.
/"Дунё" АА/.