Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш якунланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш якунланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Участка сайлов комиссиялари овозларни ҳисоблашга киришди.
Бироқ вақтдаги тафовут сабабли мамлакатимизнинг хориждаги, хусусан, Россиянинг Европа қисми, Европа давлатлари ва АҚШдаги дипломатия миссиялари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ва, умуман, Ўзбекистон келажаги учун ривожланиш векторини белгилаб берадиган муҳим танлов амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий сайловда сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошди.
/"Дунё" АА/.