Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев бошқарган йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини ва матнини тасдиқлаш, Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.

Комиссия аъзолари дастлаб Ўзбекистон Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини ва матнини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида нашр этилади. Шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин. Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Сайлов кодексининг 32-моддасига асосан, участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар сони ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони ҳар бир сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, шу кунга қадар 6 нафар хорижий мамлакатдан ва ДИИҲБ ЕХҲТдан 40 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилган.

Мажлисда Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (7), МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (25), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (1), шунингдек Озарбайжон (2), Беларусь (2), Қозоғистон (3), Латвия (1), Миср (5), Россия (5), Сингапур (3), Туркия (5), Украина (1), Чехия (1), Япония (2) ва Кувайт (3) дан 66 нафар хорижий кузатувчи рўйхатдан ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун мандатларни қонунда белгиланган муддатда тақдим этмоқда.

Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, ўтган вақт давомида Марказий сайлов комиссиясига яна 53 та ОАВ томонидан мурожаат келиб тушган. Мажлисда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бир овоздан мақулланди ва 53 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 167 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 1 минг 129 (шундан 48 нафари хорижий) нафарни ташкил этмоқда.

Йиғилиш давомида Андижон, Навоий ва Сурхондарё сайлов округлари раисларининг сайловга тайёргарлик кўриш бўйича ҳисоботлари тингланди.

Мажлисда кун тартибига киритилган қарорлар очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинди. Қайд этиш жоиз, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари қабул қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.

/«Дунё» АА/.