Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти сайловига хорижда фаол тайёргарлик кўрилмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти сайловига хорижда фаол тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларимизнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатия ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси тузилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, Ўзбекистон фуқароларининг хорижда бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиш вақти ва тартиби ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш бўйича ахборот-тарғибот ишлари фаол давом эттирилмоқда.

Хусусан, Қозоғистонда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун Олма-ота, Чимкент, Оқтов, Атирау, Уралск ва Актобе шаҳарлари, шунингдек, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятларида жорий йил 14 октябридан бошлаб Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш имконияти тақдим этилади.

14 - 20 октябрь кунлари Россиянинг турли ҳудудларида муддатидан олдин овоз жараёни ўтказилади. Ушбу даврда кўплаб ўзбеклар яшайдиган, ишлаётган ва ўқиётган ҳудудларда сайёр сайлов участкалари уюштирилади. Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш бўйича аниқ нуқталар белгиланган.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги ва Нью-Йоркдаги дипломатия ваколатхоналари маълумотига кўра, океан ортида ҳам участка сайлов комиссиялари тузилган бўлиб, унинг таркибига ўзбек дипломатлари ва Америка Қўшма Штатларида яшовчи юртдошларимиз киритилган.

Сайлов участкаларининг чегаралари белгиланди. Жумладан, Вашингтон шаҳридаги сайлов участкасига АҚШнинг 18 та штати, Канада, Куба ва Бразилия киритилди. Нью-Йоркдаги сайлов участкаси эса АҚШнинг қолган ҳудудлари ҳамда Шимолий ва Жанубий Американинг бошқа давлатларини қамраб олади.

АҚШдаги дипломатия ваколатхоналаримизга кўра, айрим сабабларга биноан 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда иштирок эта олмайдиган фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида юртдошларимиз кўпчилик бўлиб яшайдиган 8 та ҳудудда муддатидан олдин овоз бериш учун шароитлар яратилади. Жумладан, 15 октябрь куни Сан-Франциско (Калифорния), 16 октябрь куни Бруклин (Нью-Йорк) ва Орландо (Флорида), 17 октябрь куни Чикаго (Иллинойс), Пейксвилле (Мэриленд), Стерлинг (Виржиния) ва Филадельфия (Пенсильвания), 18 октябрь куни эса Питтсбург (Пенсильвания)да мобиль овоз бериш участкалари ташкил этилади.

Исроилда Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимиз элчихонасидаги сайлов участкасида, шунингдек, Тель-Авив, Холон, Ор-Йехуда, Петах Тиква, Рамла ва Нетания шаҳарларида ташкил этиладиган муддатидан олдин овоз бериш нуқталарида ўзларининг конституцион ҳуқуқини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Индонезияда Ўзбекистон Президенти сайловида ватандошларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси томонидан таниқли ватандошлар иштирокида видеороликлар тайёрлаш, уларни дипломатия ваколатхонаси веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги оммабоп саҳифаларда жойлаштириш йўлга қўйилди.

Ана шу туркумдаги биринчи ролик Индонезиянинг «Борнео Самаринда» футбол клубида тўп сураётган ўзбекистонлик чарм тўп устаси Жавлон Гусейнов иштирокида тайёрланди.

Ўзбекистоннинг Озарбайжон, Беларусь, Бельгия, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Кувайт, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Польша ва бошқа мамлакатлардаги дипломатия ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари вакиллари ушбу давлатларда яшовчи юртдошларимизга Президент сайловининг ташкилий-техник жиҳатларини тушунтириш бўйича қатор учрашувлар ўтказмоқда. Юртдошларимизга сайловчилар рўйхатларини шакллантириш тартиби, сайлов жараёнини ташкил этиш ва мамлакатимиз фуқароларини хорижий сайлов участкаларига таклиф этишда Ўзбекистон дипломатия миссияларининг роли, муайян давлат шароитида сайловда иштирок этиш ниятида бўлганлар Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг ваколатхоналарини хабардор қилиш қоидалари ҳақида маълумот берилмоқда.

Учрашувларда иштирокчиларга янги Сайлов кодексига мувофиқ Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловининг муҳим жиҳатлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилмоқда. Сайлов барча ўзбекистонликлар учун муҳим сиёсий воқеа экани, ушбу сиёсий тадбир мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгилаб бериши алоҳида таъкидланмоқда.

Ватандошларга элчихоналар веб-сайтлари, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси веб-сайти ва республика оммавий ахборот воситаларида сайлов жараёни ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти мавжудлиги ҳақида маълумот берилмоқда. Ўз навбатида, хориждаги сайловчиларни рўйхатга олиш https://saylov.mfa.uz/ сайтида амалга оширилаётгани эълон қилинмоқда.

/«Дунё» АА/.