Ўзбекистон Президенти сайловига мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонасида пухта ҳозирлик кўрилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига республикамизнинг Малайзиядаги элчихонасида пухта ҳозирлик кўрилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бунда ватандошларимизнинг фаол иштироки таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси ҳузурида тузилган 25- сайлов участкасида Малайзияда истиқомат қилаётган барча ватандошларимизнинг ўзлари муносиб топган номзодни ёқлаб, овоз бериши учун барча имкониятлар яратилган.
Жумладан, дипломатик ваколатхонадаги сайлов участкаси учун махсус жой, стационар сайлов қутиси, сайлов кабинаси, Ўзбекистон Республикаси байроғи, давлат герби ва бошқа керакли жиҳозлар шай ҳолатга келтирилди. Президентликка номзодларнинг сайловолди дастури ҳақидаги маълумотлар махсус стендга жойлаштирилди.
Шу билан бирга, Малайзияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда элчихона ҳузуридаги сайлов участкаси сиёсий тадбир давомида барқарор фаолият кўрсатиши учун санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя этилиши чоралари кўрилди.
Президент сайлови ҳақидаги тарғибот ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда, элчихона томонидан ватандошларимиз иштирокида учрашувлар, брифинглар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида ватандошларимизга сайловолди кампанияси жараёнлари ва Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилаётгани баробарида сайловолди кампанияси элчихонанинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кенг ёритилмоқда.
Малайзияда вақтинча ва доимий яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этиш ва ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишга тайёр эканини билдирмоқда.
/«Дунё» АА/.