Ўзбекистон Президенти сайловларига тайёргарлик жараёнлари Индонезия ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Индонезиянинг етакчи «Gpriority» онлайн ахборот агентлиги 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Президент сайловларига тайёргарликнинг боришига бағишланган ахборот материалини тарқатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистон МСКнинг 24 май куни бўлиб ўтган йиғилишида республиканинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузишга оид масалалар кўриб чиқилгани маълум қилинган.
«Мажлисда мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди»,- дейилади материалда.
Нашрда қайд этилишича, эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этадилар.
«Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан тўрт кунлик муддатда текширилади», деб ёзади «Gpriority».
ЖАКАРТА, 8 июнь. /«Дунё» АА/.