Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Еврокенгаш Президенти билан норасмий учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун кечқурун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Европа Иттифоқининг олий мартабали вакили бугун эрталаб Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди.
Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.