Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳридаги Халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сўнгги йилларда энг замонавий стандартларга мос инфратузилма яратилгани туфайли Самарқанд шаҳри халқаро миқёсдаги йирик тадбирлар – олий ва юқори даражадаги саммитлар, конференция ва конгрессларнинг анъанавий мезбонига айланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан "Буюк ипак йўли" мажмуаси бунёд этилгани бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиб, Самарқанднинг халқаро марказ сифатидаги салоҳиятини янада оширди.
Бугун Ўзбекистон Президенти ушбу халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди. Мажмуада хорижий делегациялар ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулайликларни кенгайтиришга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда, қатор янги объектлар қурилмоқда.
Жумладан, марказ ҳудудида концерт зали барпо этилмоқда ва замонавий акустика ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Президентимиз хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.
Шу ернинг ўзида Самарқанд вилояти ҳокими ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан давлатимиз раҳбарига ҳисобот берди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Самарқандда йирик халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Бугунги кунда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити ва Иқлим форуми, "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари" саммити, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.