Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Самарқандда йиғилиш ўтказди ва унда вилоятни ривожлантириш имкониятларини кўрсатиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Самарқандда йиғилиш ўтказди ва унда вилоятни ривожлантириш имкониятларини кўрсатиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги йилларда вилоят изчил ривожланмоқда. Лекин бу барча туманларда мутаносиб эмас.

Масалан, ҳудуд саноатининг қарийб ярми Самарқанд шаҳрига тўғри келади. Ўтган етти ойда вилоятда 600 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Лекин уларнинг 78 фоизи Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Пастдарғом ва Самарқанд туманлари ҳиссасига тўғри келган. Сўнгги беш йилда электр истеъмоли 1,5 бараварга ошган. Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик, сувни тежаш етарли эмас.

Шу каби таҳлиллардан келиб чиқиб, Президентимиз тадбиркорлик, инвестиция, саноат, туризм соҳаларидаги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Маҳаллаларда тадбиркорлик ва деҳқончиликни қўллаб-қувватлаш, узум ва писта етиштиришни кўпайтириш, серқатнов йўллар бўйида хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолини ишли қилиш зарурлиги таъкидланди.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасининг 15 та тумандаги ҳудуди ва вилоятдаги 106 та саноат зонасини инфратузилма билан таъминлаш учун шу йилнинг ўзида 170 миллиард сўм ажратилган. Лекин уларда 620 гектар ер бўш турибди. Мутасаддиларга инфратузилма муаммосини ҳал этиб, ушбу майдонларга тадбиркорларни жалб этиш бўйича топшириқ берилди.

Оқдарё ва Пастдарғомдаги подстанцияларни янгилаш, йил якунигача Каттақўрғон тумани ва Самарқанд шаҳрида қуввати 250 мегаватт бўлган 2 та қуёш электр станциясини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Вилоятда туризм соҳасида 20 мингта доимий иш ўрни яратиш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш имконияти борлиги қайд этилди. Бунинг учун жозибадор дастурларни кўпайтириш, йўлларни ва жамоат транспортини қулай қилиш зарурлиги таъкидланди. Туризм салоҳияти юқори 100 та маҳалла ва қишлоқда “туризм ипотекаси” дастури асосида янги саёҳат манзиллари очиш бўйича кўрсатма берилди.

- Одамларимиз биз белгилаб олган жуда катта вазифаларнинг ижросини кутяпти. Ҳар бир ҳоким ҳудудидаги имкониятдан тўғри фойдаланиб, маҳсулот чиқариб, одамларга иш ўрни яратмаса, буни четдан келиб ҳеч ким қилиб бермайди. Натижадорликни ҳар йили ошириб бориш зарур. Қолган тўрт ой келгуси йилга мустаҳкам замин ясайдиган ойлар бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа мутасаддилари ахборот берди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

«Дунё» АА