Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрига келди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, « Пулково » халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Россиянинг шимолий пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.

« Дунё » АА