Ўзбекистон Президенти ШҲТ Бош котибини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Минни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг маълумотига кўра, ШҲТ доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ташкилотга раислиги давридаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йил учун режалаштирилган учрашув ва йиғилишларнинг ярми муваффақиятли ўтказиб бўлингани мамнуният билан қайд этилди. Самарқанд шаҳрида бўлажак ШҲТ саммити ҳужжатларини келишиш борасида фаол иш олиб борилмоқда.
Барқарорлик ва хавфсизлик учун хавф туғдираётган хатар ва таҳдидларга қарши курашишда Ташкилот салоҳиятини кучайтириш, “Шанхай руҳи” принциплари асосида кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик, “яшил” энергетика, инновациялар, рақамли иқтисодиёт, саноат кооперацияси борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Пандемиядан кейинги даврда фаол маданий-гуманитар алоқалар ва туризм алмашинувини қайта тиклаш лозимлиги ҳақида якдил фикр билдирилди.
Учрашувда халқаро кун тартибининг долзарб муаммоларига ҳам тўхталиб ўтилди. Афғонистон масаласида ШҲТ ролини ошириш ҳамда ушбу мамлакатни инфрутазилмавий ривожланиш бўйича минтақавий дастурларга фаол жалб қилиш зарурлиги қайд этилди.
«Дунё» АА