Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вақти билан соат 14.00 да бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг биринчи марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтаётган мажлисида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбри.
Аввал хабар қилинганидек, Россия Президенти Владимир Путин раислик қилаётган мажлис кун тартибига янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Мажлис якунида ШҲТ доирасида, шу жумладан хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий кооперация, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш, эпидемияларга қарши самарали курашиш ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Москва декларацияси ва ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.
Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ҳисобланади. Ташкилот фаолиятида Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлат, Арманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка шерик-давлат мақомида иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, мажлисни қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн тарзда кузатиш мумкин:
https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092
https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE
/«Дунё» АА/.