Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг музокаралари бўлиб ўтди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август кунининг иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда мамлакатимиз етакчисини Макка минтақаси раҳбарлари, инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Жидда шаҳридаги «Қаср ас-Салам» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбарини Саудия Арабистонининг Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари ижро этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон етакчиси Саудия Арабистон Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказишни сўради.

Турли даражалардаги алоқалар анча фаоллашгани мамнуният билан таъкидланди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кегашининг йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма корхоналар ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатларимиз муносабатларни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун улкан салоҳиятга эга.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига илк давлат ташрифи бунинг учун кенг имкониятлар очишига ишонч билдирди.

Олий даражадаги музокаралар қарашлар ва интилишларнинг муштараклигини намоён этди. Саудияда “Нигоҳ - 2030” Давлат дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани юксак баҳоланди. Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилишга қаратилган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ушбу дастурга ҳамоҳангдир. Давлатларимизда рақамли ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилди. Мамлакатимизда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши бу борада муҳим қадамлардан бири бўлади.

«Бугунги тарихий учрашувимиз ҳамкорлигимизни амалий натижалар билан бойитиш, бизнес алоқалари учун “кучли сигнал” бўлишига аминман. Давлатларимиз тадбиркорлари мулоқотимиз натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кутаяпти», деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Саудиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди.

Энергетика ва нефть-кимё соҳаларидаги шерикликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. Бугунги кунда кунда “ACWA Power” компанияси билан жами 2 миллиард 600 миллион долларлик йирик энергетика лойиҳалари бошланган. Кимё тармоғида “SABIC” компанияси билан шериклик истиқболлидир.

Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида мамлакатимиз ҳудудларида транспорт, сув таъминоти, электр тармоқларини ривожлантириш бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бугун Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди. Унинг якунида энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишув ва шартномалар имзоланди.

Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бугунги кунда юртимизда ўн мингдан зиёд талаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тили ҳисобланган араб тилини ўрганмоқда.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг қатор жиҳатлар юзасидан қарашлари ва ёндашувлари ўхшашлиги намоён бўлди. Давлатларимиз халқаро доирада бир-бирини доим қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг “Экспо - 2030” Бутунжаҳон кўргазмасини ўтказиш учун номзодини қўллаб-қувватламоқда.

Хавфсизлик соҳасида мулоқотни йўлга қўйиш, Афғонистонда тинчликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни тиклашга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш юзасидан якдил фикр билдирилди.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Мулоқот бўйича шерик мақомини олаётганини олқишлади.

Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи шарафига Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номидан қабул маросими ўтказилди.

“Дунё” АА